Педагоглар сафимизга қўшилди

14.03.2024 15:03:39

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон шаҳар кенгаши аъзолари орасида таълим тизими ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Куни кеча уларнинг сафи янада кенгайди.
Андижон шаҳридаги 3-мактаб жамоаси таклифига асосан мазкур мактабда партия ташаббуси билан "Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Амалдаги қонунлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, сиёсий жараёнлар тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди. Ўз ўрнида сиёсий партиялар ва уларнинг бугунги кундаги фаолияти юзасидан маърузалар эшитилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаолияти кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Партия сафига кириш истагини билдирган 20 нафар педагогга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Жанона Раҳимова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар
кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+