Пленум йиғилишлари Фарғонада юқори савияда бўлиб ўтди

01.02.2024 16:02:38

   Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Фарғона вилояти Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги Х Пленум йиғилиши туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
   Пленумда Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирок этишди.
   Пленум йиғилишида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши раиси - Нодиржон Каримовнинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона туман Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харита ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.


- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона туман Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури, партиянинг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харитаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига йўналтирилди, - деди Нодиржон Каримов. - Ўзбекистон “Адолат” СДП 2023 йилда партия Фарғона туман Кенгашининг дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишда, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, барча даражадаги депутатлик гуруҳларининг ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйди.
   Шу билан бирга, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Партия аъзолари сони 302 нафарга ортишига эришилди. Ҳисобот даврида депутатлик гуруҳи томонидан 10 та “Мансабдор шахс” эшитувлари ўтказилди. “Доимий комиссия” га 10 та масала киритилди. Сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 70 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилган.


   Пленум йиғилишида ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратилди ва Фарғона туман Кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар муҳокамасида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова, Асилбек Назиров ва бошқалар ўз муносабатлари ва таклифларини билдирдилар.
   Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+