Пленум: Сарҳисоб ва режалар

25.05.2022 09:05:34

Жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Адлия бошқармаси  мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти Кенгаши аъзолари, туман-шаҳар раислари,Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳар маҳаллий депутатлари, партия Тошкент вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ҳамда  ОАВлари вакиллари иштирок  этди.

Пленум ишида 2021 йилда партия Сайловолди дастури ҳамда  Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, вилоятнинг барча туман-шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида Кенгашларнинг мафкуравий фаолияти мувофиқлаштирилганлиги, партия фаолларидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар кўмагида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари барча туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда кенг аҳоли қатламига етказилганлиги, шунингдек, партия лойиҳалари доирасида халқ билан мулоқот қилишнинг самарали механизмлари амалиётга жорий этилгани хусусида сўз юритилди.

Хусусан, 2021 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП  Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари томонидан жами 54 та тадбир ўтказилиб унда 2000 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди. Тадбирлар ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича фаол туман ва шаҳарлар сифатида Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари ҳамда Бекобод, Бўка туманлари кўрсатиб ўтилди. Ҳисобот даври давомида ОАВ ларда ушбу тадбирларнинг ёритилиши бўйича жами чиқишлар сони 337 тани ташкил этди.

Партиянинг “Аёллар қаноти” вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳисобот даврида жами 83та тадбир ўтказилди, ушбу тадбирларда хотин қизларни сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга, уларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда 1000 дан ортиқ хотин-қизлар ушбу тадбирларга қамраб олинди. Ўтказилган тадбирларнинг 34 таси ОАВларда ёритилган.

Партиянинг “Ёш адолатчилар қаноти” вилоят Кенгаши томонидан ҳисобот даври давомида жами 67 та тадбир ўтказилди, ушбу тадбирларга 2000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди, тадбирларнинг  42 таси ОАВ ларда ёритилди.

Шунингдек, Пленумда 2021 йилнинг 31 декабрь ҳолатига Тошкент вилоятида партия аъзолари сони 43190 нафарга, БПТлар сони 447 тага етганлиги, бу кўрсаткич 2020 йил 31 декабр ҳолатига нисбатан аъзолар сони 6603 нафарга, БПТлар сони 27 тага ўсганлиги таъкидлаб ўтилди.

2021 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари орасида “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар сони 9 тани, туман ва шаҳар маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар сони 65 тани ташкил этди.

Ҳисобот даври мобайнида вилоят депутатлари томонидан  107 та, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар томонидан тегишли ташкилотларга 378 та депутатлик сўровлари чиқарилди. Ҳисобот даври мобайнида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатларидан “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан  доимий комиссия мажлисларига фақат 2 дона масала киритилган бўлиб, Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари томонидан жами 15та масала киритилган.

Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан ҳисобот даври мобайнида сессияларга жами 37та масала киритилган бўлиб, бу борада Бўка тумани депутатлик гуруҳи томонидан 15та масала киритилганлиги  билан бошқа туман ва шаҳарлардаги маҳаллий Кенгашлари депутатлик гуруҳларига намуна бўла олди.

Пленум ишини олиб борар экан, партия Тошкент вилояти Кенгаши раиси Б.Мамиров – “Келгусида партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиши шарт”,- дея таъкидлаб ўтди.

Пленум якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан партия Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ҳамда жорий йил учун чора-тадбирлар режалари тасдиқланди.

 

МАЛИКА Баймуратова,

Партия Тошкент вилояти Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+