Пленум танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

21.05.2021 14:05:44

Бугун 2021 йил 20 май куни Элликкальа тумани ҳалқ таълими бўлимида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Элликқалъа туман Кенгашининг IV Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалари ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Элликкальа туман Кенгаши ўтган 2020 йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати йиғилишларида  ҳамда 26 январдаги  Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борди.

Ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Ўтган 2020 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Элликқалъа тумани бўйича жами 36 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 97 та хонадон ва 8 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 21 та мурожаат юзасидан 11 та депутатлик сўровлари юборилиб, 9 таси ижобий ечимини топди, 2 та мурожаат ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Шунингдек, туман Кенгаши фаолиятида қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилгани тилга олинди.

Айниқса, туман Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари кун тартибига масалалар киритиш, БПТлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ишларида камчиликлар йўл қўйилган.

Пленум кун тартибидаги ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорда юқоридаги камчиликларни бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташкилий масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосри Р.Отарбаев сўзга чиқиб, партиянинг Элликқалъа туман Кенгаши аъзолигига ва Кенгаш раислигига Р.Ақназаров номзодини илгари сурди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+