Пленумда аниқ вазифалар белгиланиб олинди

19.05.2021 20:05:57

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўнғирот тумани Кенгашининнг навбатдаги V пленум йиғилиши карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Унда туман кенгаши аъзолари билан бирга ҳудудий кенгаши ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Пленумда партия Қўнғирот туман Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти ва жорий йилдаги вазифалари юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўнғирот туман Кенгаши раиси Мавлюда Ембергенованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда ўтган йил пандемия сабаб партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Пандемия шароити бўлишига қарамасдан ўтган йили янгидан бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 300 нафар партия аъзоси қабул қилинди.

Шунингдек, ўтган йил давомида партиянинг 10га яқин лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилганлиги маълум қилинди. Келиб тушган мурожаатлар асосида туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 15та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ижобий ҳал этилган.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамоатчилик билан ишлаш, депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, БПТлар фаолияти ва ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишларга ҳам эътибор қаратдилар. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси Шарипа Торешова:

-Пандемия шароитига қарамастан туман Кенгаши фаоллари ўз фаолиятларини жонлантиришга ва бу билан сиёсий майдонда партиямизнинг  ўрнини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Айни шу мақсадда сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ва партия лойиҳалари асосида иш юритиш ҳар бир партия фаолининг бош мақсадига айланди.

Шундан сўнг, партия Қўнғирот туман Кенгаши аъзолари таркибига қисман ўзгартириш киритиш ва Кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Туман Кенгашининг ўтган йилдаги фаолиятидан келиб чиқиб, Кенгаш аъзолари Ембергенова Мавлюда Омирбаевнанинг номзодини бир овоздан маъқуллади ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қунғирот туман Кенгаши раиси лавозимига сайлади.

Пленум якунида ютуқлар билан чекланмай, фаолиятни янада жонлантиришга келишиб олинди ва кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+