Пленумда чора-тадбирлар белгилаб олинди

23.08.2021 12:08:25

 

“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Унда Чирчиқ шаҳар партия Кенгаши аъзолари, депутатлар, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари,   БПТ раислари,   фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Дастлаб, “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши учун Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара асосида ажратилган янги биносининг очилиш маросими ташкил этилди.

Пленумни партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Равшан Дастиров олиб борди.

Тадбир иштирокчилари Кенгашнинг  6 ойлик фаолияти билан танишдилар. Ҳисобот даврида олиб борилган ишлар, амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар,  эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, Кенгаш таркибини янгилаш ва янги аъзоларни киритиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидан ўрин олган –  2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш, сайловларга доир амалдаги бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунлар юзасидан тушунтириш берилди. 

Пленум якунида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот котиби 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+