Пленумда ижро учун янги вазифалар белгиланди

17.05.2021 13:05:32

Ўткан ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус тумани Кенгашининг  навбатдаги Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Пленумда туман Кенгаши аъзоларидан ташқари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пленум мажлисида “Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Нукус туман Кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва
2021 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида”
ги масала кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида пандемия шариоти бўлишига қарамасдан партия туман Кенгаши томонидан партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари доирасида тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Шу билан бирга эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.

Яъни, партия лойиҳалари доирасидаги ўрганиш натижалари туман Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини тўлиқ ўрнатиш зарурлиги қайд этилиб ўтилди.

Камчиликлардан хулоса чиқарилган ҳолда партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни янада кўчайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасининг тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Мажлисда партия депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йилда  аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари депутатларнинг эътибори марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Нукус туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Адилбек АЖИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+