Пленумда қонунчиликда белгиланган ваколатлардан фойдаланишга чақирилди

17.08.2021 09:08:02

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгашининг IХ пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибида Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб кенгаш таркибини янгилаш юзасидан раис ҳамда аъзоларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Унга кўра, маҳаллий кенгаш депутатларидан Раҳимова Дурдона Шукруллаевна, Абдухаликов Бехзод Аблакуловичлар иш фаолиятлари ўзгарганлиги сабабли кенгаш таркибидан чиқарилганлиги ва Эргашев Ҳусниддин Абдуллаевич, Тухтамуродов Бехзод Тоир ўғли аъзоликка киритилганлиги маълум қилинди.

Пленумда 2021 йилги Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтиши, унда конститутциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти даврийлик принципи асосида сайланиши белгиланганлиги қайд этилди.

Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар. Шунга мувофиқ Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши партиянинг сайловда иштироки бўйича асосий тадбирлари дастури қабул қилинган. Унга кўра партиянинг ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари ўз конференцияларини ўтказишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган ваколатлардан тўлиқ фойдаланишлари лозимлиги таъкидланди.

Пленум якунида Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг жорий йилги Президент сайловида иштироки қўллаб-қувватланиши, шу асосда 2021 йил 26 август куни шаҳар кенгаши конференция чақириши юзасидан тегиши қарорлар қабул қилинди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+