Пленумда Тошкент вилояти Кенгаши раиси сайланди

12.08.2021 15:08:23

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари,  депутатлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари қатнашган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Йиғилишни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари  У.Сулаймонов кириш сўзи билан очиб, аввало шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда мамалакатимизда муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови муносабати билан аҳоли орасида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, акциялар ва концерт дастурларида халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, уларни янги марралар сари руҳлантиришда партиянинг ҳар бир депутати ва фаоллари муносиб иштирок этиши зарурлигини қайд этди.

Келгусидаги режалар ижросини изчил ва тўлақонли бажариш, жойларда ўтказилаётган партиявий лойиҳалар доирасидаги тадбирларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг, У.Сулаймонов вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Мамиров Бобур Амиркуловичнинг синов муддати даврида партия фаолиятини самарали ташкил этишда сезиларли, ижобий натижаларга эришганлиги, синов муддати жараёнида раҳбарлик салоҳиятини  етарли даражада намойиш қила олганлигини инобатга олиб, уни вилоят Кенгаши раиси лавозимига  сайлаш таклифини илгари сурди.

Таклиф юзасидан партия фаоллари ва депутатлар сўзга чиқиб, Б.Мамировнинг ушбу лавозимга муносиб эканлигини таъкидлашди.

 “Адолат” СДП Тошкент вилояти  Кенгаши раиси вазифасига кенгаш аъзолари томонидан Б.А.Мамиров бир овоздан маъқулланиб, вилоят Кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Пленум якунида кун тартибидаги ташкилий масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+