Президент Мурожаатнома тарғиботига бағишланаган тадбир

08.02.2021 10:02:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ш.Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-сектор биносида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга янада кенгроқ етказиш мақсадида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ҳодимлари, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари, Жиззах давлат педагогика институтининг профессор ўқитувчилари, тумандаги “Мулканлик”, “Тошкентлик”, “Бўстон”, “Қўшкўпир” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, фаол ёшлар, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Ш.Акбарова, Жиззах давлат педагогика институти рус адабиёти ва уни ўқитиш методикаси кафедра мудири доцент З.Жалматова ва “Қатортол” МФЙ фаоли Б.Сувонқуловалар томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини ҳамда мамлакатимиз тараққиётида қанчалик муҳим ўрин тутиши таҳлил қилиб берилди.

Дарҳақиқат, бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.

Қолаверса, Мурожаатнома тимсолида Ўзбекистондаги бугунги ислоҳотлар моҳиятини, яқин йилларда юртимизнинг бутун қиёфаси қай тарзда жозибадор бўлишини, халқимиз ҳаёти нечоғлиқ осуда, фаровон ва бахтиёр кечишини кўриш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада белгилаб берилган улкан марралар шунчаки эзгу ният ёки хоҳиш-истак эмас. Аксинча, ундаги ҳар бир вазифа ижро механизми, бунинг учун масъуллар, муддатлар, молиявий манбалари билан уйғун ҳолда баён этилди.

-Давлатимиз раҳбарининг мазкур Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ҳар бир фуқаромиз онги ва қалбига етказишимиз лозим – дейди Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Ш.Акбарова. - Халқимиз бундай янги ва оқилона сиёсатни якдиллик билан қўллаб-қувватламоқда. Зотан, адолат тантанаси ва қонун устуворлигини ўзи учун асосий шиорга айлантирган давлат фуқароларидаги сиёсатга ишонч, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари мустаҳкам бўлиши ҳаммага маълум.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётида янги истиқболларини очиб бериши шубхасиз. Бу тарихий имкониятдан оқилона фойдаланиб, давлат ва жамият равнақига ҳисса қўшиш бахтига, пировардида халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишига эришиш барчамизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимизга, шижоатимиз ва фидойилигимизга боғлиқдир.

Воҳид САИТХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+