Президент ташрифи: улкан имконият ва устувор йўналишлар

09.06.2021 14:06:33

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхон воҳасига ташрифи, белгиланган долзарб вазифалар ва ечимини кутаётган муаммолар ва уни ҳал этиш  чора-тадбирларини аҳолига етказиш мақсадида Бандихон туманидаги 1-секторда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида  тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, ҳокимлик мутасаддилари ва туман аҳолиси, туман ёшлари ва кенг жамоатчилик қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг воҳамизга ташрифи ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётида янги саҳифа бўлганлиги, аҳолининг юртбошимиз билан бўлган мулоқотлари том маънода барқарор тараққиётимизга хизмат қилувчи муҳим дастуриламал учрашувлар бўлганлиги иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Тадбирда Юртбошимиз Шеробод, Ангор, Термиз шаҳрида аҳоли билан бўлган мулоқотлари давомида жойларда янги иш ўринлари яратиш, нафақат ўзи ва оиласига, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон бўлиб етишиш вазифасини қўйганлиги хусусида сўз юритилди. Бунинг учун муносиб шароитлар яратиб берилиши хусусида фикр-мулоҳаза билдирилиб,  ёшлар ва аёлларни, ишсиз юртдошларимизни иш билан таъминлашда амалий кўмак кўрсатиш асосий вазифа қилиб белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Шоҳида Холлиева, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати:

- Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи ва унда белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга қаратилган тадбирлар туманлар кесимида ўтказилаётганлиги ва мазкур тадбирлар  воҳамиз аҳолиси ўртасида қизғин муҳокамаларга бойлиги билан жуда муҳим ўрин тутмоқда. Шу хусусда айтиш мумкинки, Президентимизнинг ташрифи ва ҳудудлардаги учрашувлар, унда белгилаб берилган муҳим топшириқ ва вазифалар, илғор ғоя ва таклифлар фаровон ва бахтли ҳаётимизга асос бўлади. Она-Ватанимиз тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ҳар бир юртдошимиз учун мазкур ташриф ўзига хос дастурдир. Президентимиз қишлоқ хўжалигида анорчилик, ғаллачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича, вилоятда саноат, ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиб, мазкур соҳаларни ривожлантириш, янада ислоҳ қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни белгилаб берди. Мазкур соҳаларда сифат ва маҳсулдорликка эришиш учун етарли шароитлар яратиш зарурлиги белгиланди. Биз депутатларнинг ягона мақсадимиз - ушбу йўналишдаги барча вазифа ва топшириқларни вақтида бажариб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир. Очиғи, бугун Президентимизнинг талаби ўзгача. Шунга монанд биз фидойилик кўрсатсак, халқнинг оғирини енгил қилса сайловчилар ва жамоатчилик олдидаги нуфузимиз янада баланд бўлади.

 

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+