Пудинада депутат кўмаги билан оилавий шифокор пункти ташкил этилди

13.10.2022 09:10:57

Халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши депутати Лобар Абидова фуқаролардан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор беряпти. Шу туфайли ҳам одамлар партиядошимизга ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма равишда мурожаат қилишяпти. Куни кеча Пудина маҳалласидаги фуқаролар бандлик масаласида депутатга юзланишди. Депутат ташаббуси билан дарҳол маҳалладаги ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, қарийб 25 нафар ишсиз одамлар турли йўналишдаги мавсумий ишларга жалб этилди.

Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган Лола Турсунованинг 3 хонали уйи ҳам қайта нолдан бошлаб депутат ёрдами билан таъмирлаб берилди. Уйга керакли бўлган рўзғор буюмлари ҳомийлар томонидан ҳадя этилди.

Дарвоқе, депутат ташаббуси билан қишлоқ одамларининг яна бир орзуси ушалди. Пудина маҳалласида оилавий шифокор пункти ишга туширилиб 2 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, депутатга ишга жойлашишда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган шу йил олийгоҳни тугатган Динара Муродуллаеванинг ҳам талаби қондирилди. Депутат саъй ҳаракати билан ишсиз фуқаро Динара Муродуллаева 89-умумтаълим мактабида ўқитувчи вазифасида ишга жойлаштирилди.

Нодир Исомов,

«Адолат» СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+