Қадимий шаҳарда кўз очаётган янги манзиллар

24.04.2021 13:04:51

Қадимий шаҳар Самарқанд  номи дунёда  тилга олинмаган бирорта давлат бўлмаса керак. Бу қадим ўлканинг неча минг йиллик тарихи билан боғлиқ ҳақиқатлар дунё оммасини ҳамиша ўзига оҳанграбодек маҳлиё қилиб келган. “Сайқали рўйи замин” деган жарангдор ном айнан шундай юксак аҳамият касб этганлиги учун берилган, десак янглишмаймиз.

Бугунги глобаллашув даврида кўхна шаҳар ўзига хос ривожланиш йўлидан олға илдамламоқда. Унда барпо этилаётган янги ва замонавий иншоотлар бунга гувоҳлик бериб турибди. Хусусан, яқинда давлатимиз раҳбарининг Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида бунга яққол амин бўлдик.

Норасмий тилда иккинчи пойтахт сифатида юритиладиган гўзал шаҳарда бугун жуда кўплаб янгиликлар амалга оширилмоқдаки, бундан унинг жозибаси янада ортмоқда. Айниқса, Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари киши диққатини ўзига тортади. Узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилганлиги Самарқанд аеропортининг янгича замонавий кўриниш касб этаётганлигидан даракдир. Қурилиши давом этаётган янги терминал бир соатда 2 баробар кўп, яъни 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиши тизимда амалга оширилаётган диққатга сазовор амалиётдир. Ушбу халқаро аэропорт қурилиши билан  Самарқанд шаҳрининг кичик Ҳаж масканига айлантирилиши кўзда тутилаётганлиги  Ислом оламида донг таратган ҳадисшунос олим Имом Бухорий ҳазратларининг муборак номи билан боғлиқ.

Дарҳақиқат, бу борада имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланганини эътироф этиш мумкин. Давлатимиз раҳбарининг маскандаги қурилиш жараёнлари билан  яқиндан танишиши халқ мақсад-муддаоларини кўзлаб иш тутаётганининг ёрқин ифодасидир.

Ташриф давомида шаҳарнинг Қорасув мавзесида барпо этилган 116 та кўп қаватли уй, 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари, 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар барпо этилганлигининг гувоҳи бўлиндики, қисқа муддат ичида бу каби оламшумул ишлар асрга татигулик эканлиги қалбимизни фахр ва ифтихорга тўлдиради.

Самарқанднинг туристик салоҳияти ҳақида гап кетганда дунёни лол қолдирган кўплаб қадимий осори атиқлари билан бирга яна кўплаб очилмаган қирраларни кашф этиш вазифаси турганлигини англаймиз. Самарқандни бетакрор туристик зонага айлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар эса бугун шиддатли тус олмоқда. Жумладан, Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази бунинг далилидир. 212 гектар ҳудудда барпо этилаётган мажмуадан ўрин олиши режалаштирилаётган 10 та иншоот, жумладан, конгресс-холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари жуда катта лойиҳадан дарак бериб турибди. Шунингдек, “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналарининг бугунги кундаги фаолиятини муносиб баҳоламоқ керак. Бу ерга сўнгги йилларда кўплаб инвестициялар оқими кириб келаётганлиги ривожланиш истиқболларини белгиламоқда. Нафақат Самарқанд шаҳрининг ўзида, балки чекка туманларида ҳам барпо этилаётган кўплаб бунёдкорлик ишлари (Жомбой туманидаги “Sag Agro” МЧЖнинг “in vitro” лабороторияси) ҳудудда ислоҳотлар қамрови кенгаяётганлигининг белгисидир.

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+