Қалбларни қувонтирган нур

30.06.2021 11:06:01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гематология, онкология ва радиология марказларига ташрифи бир неча йиллар давомида ҳал қилинмаган долзарб муаммоларни кўтарибгина қолмай, янги онкологик тиббиёт марказлари қуриш, инсонлар ҳаётини сақлаб қоладиган ПЭТ ускуналари ва маммаграфлар ҳарид қилиш учун туртки бўлди. Қолаверса ушбу эътибор руҳан эзилган мунгли қалбларга умид чироғини ёқди. Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси, онкология ва радиология марказлари янги бинолар, замонавий жиҳозлар билан таъминланиши самарали натижа беради, албатта.  Бу борада аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш, ҳар олти ойда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликнинг олдини олишга салмоқли ҳисса қўшади.

Президент ташрифидан кўзланган мақсад касаллик билан курашиш эмас, аксинча, касалликнинг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 январдан эътиборан қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш дастурлари асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бизни қувонтирган жиҳат беморларнинг бепул даволанишлари, давлат бюджетидан 2021 йилдан қўшимча 60 миллиард сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши тизимда катта янгилик сифатида қаралмоқда. Шунингдек, ордер тизимли ҳал бўлди. Беморлар учун авиатранспорт рейслари бепул тарзда амалга оширилиши белгиланди.

Эндиликда 1 июлдан бошлаб гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборотория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг, етакчи илмий ва тиббиёт мутахассисларининг хориждаги марказларда малака ошириши, тажриба алмашиши ташкил этилиши кутилмоқда.

Таклиф сифатида тиббиёт ходимларининг иш хақларини қайтадан кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.

 

Мадинахон ИБРОХИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+