Қандай яшаяпсиз, ватандош?

16.07.2021 18:07:21

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутатлари маҳаллаларда бўлиб, аҳолини давлатимизнинг бугунги сиёсати, истиқлол берган имкониятлар ва қонунчилигимиздаги ўзгаришлар хусусида фикрларини ўрганмоқда. “Қандай яшаяпсиз, ватандош?” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг бугунги ҳаёти, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишиш баробарида мавжуд муаммоларнинг ечими топиляпти.

Туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева “Гулистон” МФЙдаги кўп қаватли уйларда бўлганида фуқаролар камбағалликдан чиқариш сиёсати ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга фуқароларнинг фаоллигини оширганини таъкидладилар. Бандлик масаласида олиб борилган ишлар  ишсизлик муаммосининг ечим топишига олиб келганлиги эътироф этилди.

Депутат ўз ўрнида хонадонларда касаначилик асосида олиб борилаётган ишлар, ҳудудларнинг ободонлаштирилишини ҳам ўрганди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 3 нафар фуқарони кредит билан таъминланишини ўз назоратига олди.

                                      Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ

туман кенгаши раиси

 

   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+