Қашқадарёлик қон қуювчилардан бир гуруҳи партиядошларимиз бўлишди

09.07.2024 10:07:27

Партиянинг мақсад ва вазифалари, ислоҳотлар жараёнига қўшаётган улушини кенг тарғиб этиш унинг танилувчанлигини ошириш билан билан қаторда аҳолида «Адолат»га бўлган ишончни ҳам юксалтиради. Бу борада партия ҳудудий кенгашларининг алоҳида ўрни бор.

Ана шундай тарғибот учрашувларидан яна бири вилоят Қон қуйиш марказида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов марказнинг тадбирга йиғилган 104 нафар тиббиёт ходимига партиянинг дастурий вазифалари, унинг ҳозирги кундаги фаолияти ва тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, у сайловлар йилида партия ташкилотлари олдида турган муҳим ишлар юзасидан ҳам ахборот берди.

– Партия жамиятда қонун устуворлигига эришиш, адолатни қарор топтириш борасида олиб бораётган иши тўғри эканлиги, қолаверса, келажакда янги Ўзбекистонимизнинг тараққий этган мамлакат сифатида жаҳонга танилишига ўз ғоялари ва аниқ дастури билан оммани ишонтираётгани айни муддаодир,-дейди вилоят Қон қуйиш маркази бош шифокори Дилмурод Тошев.- Шундай юрт равнақи учун камарбаста бўладиган сиёсий куч сафига кирганимдан хурсандман.

Учрашувда Дилмурод Тошев бошчилигидаги марказ ходимларининг бир гуруҳи партия аъзолигига қабул қилинди ва шу куннинг ўзида уларнинг 10 нафарига аъзолик гувоҳномаси топширилди.

«Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+