Қон билан биргаликда меҳр, илинж ва шодлик улашилмоқда

03.06.2021 16:06:31

Ўзбекистон «Адолат» СДП бирнеча йиллардан бери ҳар йили икки маротоба 1-июнь ва декабрь ойининг 1-шанбасида мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги Онкогемотология касалхоналарида даволанаётган болажонларга қон бериш акциясини ўтказиб келади. 

Партиянинг доимий ва давомли ишига айланган ушбу акцияда мамлакатимиз бўйлаб бир неча минг одам донарлик қилиши натижасида қонга муҳтож болажонларга қон берилмоқда. Қон билан биргаликда меҳр, илинж ва шодлик улашилмоқда. 

Навбатдаги акция ҳам 1-июнь “Халқаро болаларни химоя қилиш куни”га бағишлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб бўлиб ўтди. Хусусан, Тошкент шаҳрида, Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика қон қуйиш марказларида ўтказилди. 

А.ПЕРНЕБЕКОВА,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаш раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+