Қонун лойиҳаси билан жавобгарлик кучайтирилмоқда

28.02.2022 16:02:49

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда 8210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган. Шундан 4788 таси археология, 2265 таси архитектура объекти, 625 таси монументал санъат асари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Йиғилишда депутатлар моддий маданий мерос объектларини асраш, уларни келгуси авлодга бешикаст қолдириш ва ўз тарихимизга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъкидлаб, қонун лойиҳасига қатор таклифлар беришди.

Фракция аъзолари таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан жамиятда халқимизга хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар, муқаддас қадамжоларимизнинг муносиб сақланишига эришилади, юртимиз ҳаётига оид муҳим тарихий воқеаларга бағишланган, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, миллий қаҳрамонларимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ёдгорликларга ҳурматсизлик ёки уларни таҳқирлаш билан муносабатда бўлиш ҳолатларининг олди олинади. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда муҳокама этилган бир қатор қонун лойиҳалари бўйича фракция аъзолари томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+