“Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови”

18.12.2023 13:12:58

“Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида туман касб-ҳунар мактабида “Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар, ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ҳамда мазкур мактабнинг ўқувчилари иштирок этишди.
“Ҳар бир давлатнинг шаклланишида Конституциянинг ўрни беқиёсдир. Конституция миллатимиз руҳига, ҳаёт тарзи ва урф-одатларига мос бўлган имон-эътиқод, инсоф, диёнат, меҳр-оқибат, ор-номус, ҳаё каби энг эзгу фазилатларни ўз ичига олган. Конституция миллий давлатчилигимизнинг рамзи сифатида инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда- дейди партиянинг туман Кенгаши раиси Нурали Эшмуродов.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан биргина шу йилнинг ўзида партия ташкилотлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 100 да зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Қувонарлиси шундаки, бу каби тадбирларда 75% ўқувчи ёшлар иштирок этган.

Учрашув якунида Мустақил Ўзбекистонимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. Сўзга чиққан масъуллар бу борада ўз ҳудудларида қилаётган ишлари хусусида ахборот бердилар. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоблар берилди.

 Тўра Шарипов
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгашининг
бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+