Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хоразмда

01.07.2024 12:07:28

Шу кунларда  Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Мақсудбек Қурбанбаев  Хонқа туманида бўлиб, корхона-ташкилотлар, болалар дам олиш оромгоҳлари, таълим муассасасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Хусусан, депутат   Хонқа туман ҳокими Муродбек Давлатов  ҳамроҳлигида 36-мактабда  олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш  ишларини кўздан кечирди.  Таъкидлаш керакки, Ҳозирги кунда   белгиланган давлат дастури доирасида мактаб биноси 2024 йил  сентябр ойига  тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ўрганиш давомида бу ердаги қўшимча бино қуриш ва ўқувчилар учун шарт-шароитлар яратиш режа асосида олиб борилаётгани таҳлил қилинди.   

Шундан  сўнг, фаоллар Хонқа туман  деҳқон бозорида  бўлиб қурилиш ишларини ўрганди. Шу билан бир қаторда   депутат  Хонқа  шаҳарчасидаги   Ҳожихон Болтаев  номли дам олиш  ва истироҳат боғига бориб, ёшларни дам олишига яратилган шарт- шароитлар, қулайликларни ҳам эътибордан четда қолдирмади.

М. Қурбонбоев хизмат сафари давомида бир қатор  ташкилотларда бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган  ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар  фуқароларнинг яшаш шароитини янада юқори даражага кўтариш, ёшларнинг жамиятда ўзининг муносиб ўринларга эга бўлиши учун хизмат қилаётгани тўғрисида  сўз юритди.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда,   ҳар бир бино, ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўсиб келаётган ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўзлигини англашга ҳисса қўшиши лозимлиги бир қанча ҳаётий мисолларда ўз аксини топди.

Депутатнинг вилоятдаги хизмат сафари давом этмоқда.

 

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

                                                                                  Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+