“Қўқон ва спорт”: партия ҳамкорлар сафида

27.05.2022 16:05:08

Жорий йилнинг 25-27 май кунлари Қўқон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун илк бор “Қўқон ва спорт” шиори остида белбоғли кураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар жаҳон чемпионлиги учун куч синашадилар.

Қўқон шаҳрининг Муқумий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказиладиган мазкур жаҳон чемпионатида Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 300 нафар иштирокчилар қатнашмоқда.

Мусобақада ўғил болалар - 42,  -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77 , -85, -95, +95 кг. вазн тоифаларида куч синашишса, қизлар  - 44,  -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 216 миллион сўмни ташкил этади.

Мазкур чемпионатда ҳамкор ташкилотлар қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам фаол иштирок этди. Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Раҳмонов Абдукамол Шодиевич сўзга чиқиб, барча қатнашчиларга омад тилади. Мусобақанинг адолатли ўтишини таъминлаётган ҳакамларга партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мусобақада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев ҳам иштирок этди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона  вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+