Қорақалпоғистонда янги ислоҳотлар даври бошланди

24.02.2022 19:02:17

Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистонга бўлган хизмат сафарининг иккинчи куни Беруний туманига ташриф буюрди. Беруний туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини оширишни мақсад қилган юртбошимиз “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Беруний туманида ташкил этилган шамол электр станциясига илк тамал тошини қўйди.

- Қорақалпоғистоннинг инсонлари меҳнаткаш, ери бой. Энди шамоллариям иқтисодиётга манфаат келтиради. Агар биз катта-катта корхоналар қурамиз, десак, ҳамкорларимиз авваламбор «энергетиканг борми, йўлинг борми, инфратузилманг борми» деб сўрайди. Бу ерда қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилиши ҳудуд иқтисодиётига қўшимча куч, замин бўлади, - дея таъкидлади юртбошимиз.  

қорақалпоқтамал2_1

Давлатимиз раҳбари туман фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашувда, Қорақалпоғистонда ягона бўлган Тахиатош иссиқлик электр станцияси бундан 65 йил аввал қурилганлигини ва ҳудуд эҳтиёжини қондириш учун етарли эмаслигини ҳамда мана шунинг учун ҳам Беруний туманида янги йўналишда экологик тоза, қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган яна бир электр станцияси барпо этишни режалаштирганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Мазкур электр станцияси 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади ва лойиҳа ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида йилига  106 миллион куб метр табиий газимиз тежалади –деди давлатимиз раҳбари.

Юртбошимиз Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инсон қадри учун, деган бош тамойил асосида катта марраларни белгилаганлиги ва келгуси беш йилда 2 минг 500 та янги корхоналар ташкил этиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга ошириш режалаштирилганлигини таъкидлади.

қораёшларқаноти_1

Ишонаманки, меҳнатсевар Беруний тумани аҳолиси ҳам қорақалпоқ халқи учун билдирилган ишонч ва эътибордан мамнун ва миннатдор бўлиб, юртбошимиз эътироф этган янги марралар ва янги ислоҳотлар даврида фаол иштирок этади. Муҳтарам Президентимизнинг юрт фаровонлиги йулида хизмат қиладиган мазкур ташрифи барчамизнинг эртанги кунга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаган ҳолда, менинг зиммамга ҳам катта масъулият ҳиссини юклади.

Нурсултан КУЗЕНБАЕВ,

Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати.

«Адолат» СДП Беруний тумани «Ёшлар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+