Қорақалпоғистонлик ёш рассомлар тақдирланди

16.12.2022 11:12:02

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 декабрь куни «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ўтказилган эди.

Мазкур кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам бирқанча истеъдодли ёш рассомлар ўз ижодий ишлари билан қатнашиб, улардан 5 нафари фахрли ўринларни эгалладилар.

Хусусан, Нукус шаҳридан Саида Жуманиёзова, Зарина Ибрагимова, Мийрибек Досмайлов, Еламан Қазакбаев, ҳамда Шуманай туманидан Саҳыпжамал Қутлымуратовалар шундай эътирофга сазовор бўлдилар.

Эндиликда, ушбу ёш ижодкорларнинг чизган расмлари партия томонидан ташкил этиладиган «Конституция ранглар жилосида» китобига киритилиб, ижодий ишлари муносиб баҳоланди.

Бугун партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мазкур кўрик-танловда иштирок этиб, ғолиб деб топилган Қорақалпоғистонлик ёш рассомларга Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси томонидан тақдим этилган ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши номидан ёш ижодкорларнинг устозларига ҳам фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+