Қўшкўпирлик шифокорлар сайловолди дастурга таклиф берди

25.01.2024 14:01:55

   Ўзбекистон “Адолат” СДП, Хоразм вилоят, Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан тумандаги 20-сонли Оилавий поликлиникада партиянинг 2019 йил қабул қилинган сайловолди дастури ижроси ҳамда янги сайловолди дастурга таклифлар йиғишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
   Тадбирга мазкур даво маскани ходимлари билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари иштирок этишди.
   Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати — Гулсара Машарипова партиянинг амалдаги сайловолди дастуридан келиб чиқиб, ҳаётга татбиқ этилган — “Саломатлик йўлида бирлашайлик!», “Тозалик йўлида бирлашайлик!», “Муаммо билан юзма-юз”, “Ҳар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи” каби ўнлаб лойиҳаларнинг халқчил ва ҳаётийлиги билан аҳоли фаровонлигини яхшилашда муносиб ўрин тутгани тўғрисида сўз юритди.


   Шунингдек, бу йил ОМҚП ҳамда ҳудудий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан партиянинг янги таҳрирдаги сайловолди дастурига ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан келиб чиқиб ҳамда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар ёзиб олинди.
   Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва мурожаатлар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиққан саволларига соҳа мутахассислари атрофлича жавоблар беришди.


Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+