Қўшкўпирликлар акцияда фаол иштирок этишди

11.09.2021 14:09:36

 

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг барча жойларида  “Адолат” социал-демократик партияси  ташаббуси билан долзарб мавзуларда  халқ манфаати, аҳоли истакларини ўзида мужассам этган шиорлар асосида сайловолди тарғибот тадбирлари  - митинг,  акция ва сайллар юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Хоразм вилоят  Қўшкўпир туманидаги  маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган  “Адолатли жамият учун бирга курашамиз!” шиори остидаги акция ҳам иштирокчилар фаоллигида қизғин кечди.

Кенг жамоатчилик, ҳамкор ташкилотлар, туман ва партия фаоллари, хайрихоҳлари,  депутатлари,  воҳага таниқли санъаткорлар ҳамда оммавийахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирнинг биринчи қисмида   сўзга чиққан партия  фаоллари   партия томонидан  олиб борилаётган  ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида нутқ сўзлашди. Шунингдек,  халқ номидан, халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қуриш провард мақсадимиз экани тўғрисидаги  бир қатор мисоллар билан  берилган  тушинчалар  иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Тадбир давомида партия фаолиятига оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар, “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” вакилларининг партияга доир викторина саволлари, Қўшкўпир  туман болалар спорт мактаби ёш спортчиларнинг чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.   

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайлови муносабати билан  партия томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар беришди ва сайловда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши муҳим эканлиги  тўғрисидаги мурожаатлар иштирокчилар томонидан  илиқ кутиб олинди.

Шундан сўнг  саъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, иштирокчилар орасида викторина саволлар ғолибларини тақдирлаш каби  саҳна кўринишлар  тадбир савиясини ошириб, томошобинларга  хурсандчилик улашди.

Ўйин-кулгу, хурсандчилик авж олган тадбирда  қўшкўпирликлар фаол иштирок этиб,  партиямизга билдирган муносабатлари фаолларга янада куч ва шижоат бағишлади.

Воҳамизда  бу каби тарғибот тадбирлари  кўтаринкилик билан  давом этмоқда.

 

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон   “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+