Рағбат фаолликка ундайди

18.05.2022 16:05:47

Жорий йилнинг 13 май куни Хоразм вилоятида “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпуси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, 2022 йилга мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Пленуми якунида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни жадаллаштириш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишда юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғуларини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ҳамда партиянинг халқ орасидаги танилувчанлигини ва обрўсини юксалишига, унинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган, бир гуруҳ партия фидойилари “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Мукофотланганлар орасида партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев, Дўстик туман Кенгаши раиси Муҳаммад Ялгашев ҳамда халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбароваларнинг борлиги вилоятимиздаги барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади.

жиззах1_1

Партия тизимида “Адолат” кўкрак нишонини таъсис этилгани бу – партиянинг ўз аъзоларига, депутатларига ва кадрларига кўрсатган юксак ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин ифодасидир. Бу нишонни кўксига қадаган ҳар бир адолатчи қалбида ўзгача фахр ва миннатдорлик туйғуси, партияга бўлган меҳр ва садоқат ҳисси бир умрга жойлашади. Мен ҳам бугун улар қаторида эканимдан ғоят хурсандман. Менинг кўп йиллик меҳнатларим партия эътиборидан четда эмаслигидан чексиз ифтихорга тўламан. Шу билан биргаликда ушбу кўкрак нишон келгуси фаолиятимда катта масъулият юклайди.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўрибосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+