Ромитанлик сайловчилар номзоднинг дастурини қўллаб-қувватладими?

11.10.2021 11:10:01

 

Юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган Президентликка сайлов куни тобора яқинлашиб бормоқда. Шу муносабат билан айни кунларда сайловни муносиб ўтказиш мақсадида жойларда номзодлар ишончли вакилларининг сайловчилар билан тарғибот учрашувлари айни қизғин палласига келди.

Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Ромитан туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов ромитанлик сайловчилар билан учрашди.

Навбатдаги тарғибот учрашувида партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, йиғилганларни номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастури йиғилган иштирокчиларга батафсил таништирилди.

Жумладан, номзод дастурининг ҳар битта бўлимида инсоннинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, унда инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинлиги энг олий мақсад этиб белгиланган вазифалар, шахсий дахлсизлик, шахсий дахлсизликда мулк дахлсизлиги, турар-жой дахлсизлиги, атроф-муҳит дахлсизлиги каби масалаларнинг дастурда бўлиши ниҳоятда муҳимлиги, бундан ташқари дастурда илгари сурилган барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ватанпарвар, профессионал ва фидойи инсонлар келишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиб ва уларни изчиллик билан амалга ошириш чораларини кўриш кабилар қайд этилди. Қолаверса, дастурдан ўрин олган таълим соҳасидаги таклифлар, олий таълимга рейтинг амалиётини киритиш, ҳар бир инсонга олий маълумот олиш имкониятини яратиш, мактабгача таълимни тўлиқ бепул қилиш каби таклифлар сайловчилар томонидан қизғин кутиб олинди ва қўллаб-қувватланди.

Ишончли вакил сайловолди дастур тақдимотидан сўнг иштирокчилар сўз олиб, номзоднинг дастурида келтирилган ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватладилар ва сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришларини таъкидладилар.

 

 Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+