Сафдошимиз "Соғлиқни сақлаш аълочиси"

07.03.2024 12:03:29

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб, 8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Байрам муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўз соҳасининг фидойилари бўлган аёлларимиз давлатимиз ҳамда соҳа вакиллари томонидан рағбатлантирилиб келинаётгани юртимизда аёлларнинг ўрни ва қадр-қиммати тобора ортиб бораётганидан далолат бермоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали жамоасида ташкил этилган байрам тадбири ҳам соҳа ходимларига байрамона кайфият улашди. Тадбирни филиал директори Тоҳир Палванов кириш сўзи билан очиб, соҳа ва соҳа ходимларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятларни самарали ҳаётга татбиқ этиш энг асосий устувор вазифа эканини яна бир бора таъкидлаб ўтди ва жамоанинг мунис хотин-қизларини байрам билан табриклаб, халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган фаолиятига зафарлар тилади.


Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий маркази Хоразм филиали лаборатория бўлими мудираси, жамоанинг тажрибали ва жонкуяр аъзоси, партиямиз фаоли - Айжан Нурметова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани онкологлар жамоасини янада қувонтирди.
Айжон Нурметова, суҳбатдош:
– Камтарона хизматимни эътиборга олиниб, тақдирланганимдан бошим осмонга етди. Бу мукофот жамоамга ҳам тегишли деб биламан. Онкология соҳасидаги кўп йиллик фаолиятим сабаб, жамоамга бўлган меҳрим ўзгача. Ўз ишимни яхши кўраман, бор куч ва ғайратимни соҳани ривожлантириш учун янада кучлироқ сафарбар этишга тайёрман.
Бир сўз билан айтганда, қайси жойда аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, эътибор кучли бўлса шу жойда ўсиш, ривожланиш тараққий этади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+