Сафдошимизни табриклаймиз

10.03.2021 19:03:08

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нуробод туман Кенгаши раиси, “Нуробод” газетаси бош муҳаррири Ботирова Нодира Бекматовна “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Самарқанддаги “Life Garden” базмгоҳида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги

ПФ-5325-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сонли қарорига асосан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини вилоятимизда турли соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган хотин-қизларга топширди.

Улар орасида сафдошимиз партиямизнинг Нуробод туман Кенгаши раиси, фаол, фидоий, муҳтарама опамиз “Нуробод” газетаси бош муҳаррири Ботирова Нодира Бекматовнанинг борлиги биз учун шараф.

Н.Ботировани ушбу мукофот билан қутлаб,  келгусидаги ишларига улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

“Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+