Сахий қалблилар кўпаяверсин

02.12.2022 09:12:55

Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати саъй ҳаракати билан тиббий ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни ҳамда 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида ўтказилган беғараз донорлик акциясида Қашқадарёликлар яна бир бор мурувватли ва саховатли эканликларини намоён этдилар.

2 декабрь куни кўплаб сахий қалбли воҳадошларимиз вилоят қон қуйиш маркази ҳовлисида тўпланишиб, инсоний бурчларини сидқидилдан адо этдилар. Биз кўнгиллилардан бўлиб ўз қонини топшириб чиқаётган партиядошларимиздан бирига юзландик.

- Аллоҳга беҳисоб шукрки, вилоятимизда саховатпеша инсонлар кўп,- деди «Адолат» СДП фаоли Ҳусниддин Бердимуродов.- Бугун хайрия ва эҳсон қилишга шошилаётганлар бисёр. Шулар қаторида мен ҳам партиямиз томонидан ўтказиб келинаётган савоб ишга озгина бўлсада, ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунман. Мен топширган қон оғир хасталикка учраб, тўшакда михланиб қолган бемор болаларга асқатса ўзимни бахтиёр ҳисоблардим.

Дарвоқе, беғараз донорлик акциясида аёллар ва ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ўнлаб фуқаролар, депутатлар ҳам иштирок этмоқдалар.

Руиддин Раупов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят

Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+