Сахийлик – яхшиликнинг калити

05.05.2022 11:05:45

Хайр-эҳсон, сахийлик инсоннинг дилини поклайди. Дарҳақиқат, саховат яхшиликнинг калитидир. Муборак Рамазон ойида депутатларимиз томонидан жуда кўп хайрли амаллар ҳамда саховат тадбирлари уюштирилди. Хайрли амалларнинг энг яхшиси Рамазон ойида қилинган сахийлик экан. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрга муҳтожлар қалбини кўтармоқ, уларни қўллаб-қувватламоқ, уларнинг ҳолидан хабар олиб йўқламоқ фазилатли кишининг хислатидир.

Хусусан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов ана шундай Саҳоват эгасидир. Депутатнинг ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилиб, партиямизнинг лойиҳаларини аҳоли орасида кенг ёйишда ўзининг фидокорона меҳнатлари билан жасорат кўрсатиб келмоқда. Депутатнинг навбатдаги хайрли амали фикримизнинг ёрқин исботидир. Жумладан, депутат Абдуруаф Аҳмедов ташаббуси билан партиянинг “Саҳоват – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ийд Рамазон муносабати билан ўз сайлов округига қарашли “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 20 нафар оилаларга 5 кг олий навли ун, 2кг гўшт, 1 кг ёғ ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини улашди. Ҳамда 4 нафар кўзи ожиз бўлган имконияти чекланган фарзандлари бор оилага мебель олиш учун 4 миллион сўм нақд пул берди.

Аҳоли депутатнинг бу хайрли ишидан мамнун бўлиб, Абдурауф Аҳмедовнинг ҳаққига дуолар қилдилар.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+