Саховат акцияси давом этмоқда

28.12.2023 15:12:28

Бугун “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан навбатдаги саховат акцияси ўтказилди. Вилоят эндокринология марказининг болалар бўлимида ўтказилган бу галги саховат акцияси Республика Маънавият ва Маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтди.

Янги йилни янги орзулар билан кутиб олаётган болажонлар учун Қорбобо ва Қорқизнинг шифохонага ташриф буюриши катта воқеа бўлди.

Янги йил байрамини вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова олиб борди. Тадбирда иштирок этган вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мусохон Оппоқов, эндокринология маркази бош шифокори Баҳриддин Сиддиқов, вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев сўз олиб, болажонларга самимий тилаклар билдирдилар.

Бўлиб ўтган байрам тадбирда иштирок этган болажонлар, уларнинг оналари ва тиббиёт ходимларига совғалар улашилди.

 "Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+