Саховат – беназир қадрият: 80 та оилага кўмак берилди

01.11.2022 16:11:57

Қишнинг илк кунларидан бошлаб, озиқ-овқат ва электр энергиясига бўлган эҳтиёж ортиб боради. Аҳолининг аксарият қисми бу борада кўплаб муаммоларга дуч келадилар. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларга кўмакнинг аҳамияти катта.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси в.б Ш.Эгамов ва Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, «Марғилон саховати» хайрия гуруҳи раҳбари А.Аҳмаджонов, «Марғилон саховати» хайрия гуруҳи фаоллари иштирокида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида истиқомат қилувчи 80 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Албатта, жараёнда саховатпеша инсонлар, ҳомийларнинг моддий ва маънавий ҳиссаси улуғ.

Хонадонларга етказилган маҳсулотлардан хонадон соҳиблари жуда мамнун бўлишди. Берилган кўмаклар дуолар ва миннатдорлик билан қувватланди.

Шунингдек, кўп қаватли хонадонларда ижарада турувчи эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги ҳам қоплаб берилди.

- Депутатимизнинг хайрли ташаббуслари ва атрофига саховатли инсонларни жамлагани кўплаб инсонларнинг мушкулини осон қилмоқда, – дейди Ш.Эгамов. – Албатта, бу жараёнга ҳар бир имконияти етарли бўлганлар ҳисса қўшса арзийди. Чунки саховат кўмак берган инсонга ҳам маънавий юксалиш, хотиржамлик бағишлайди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+