Саховат ва меҳр-мурувват айёми

25.03.2021 10:03:03

Наврўз нафақат баҳор байрами, балки йил давомида эзгулик ва яхшиликни, меҳр-саховатни тараннум этувчи эзгулик айёмидир. Шундай улуғ кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиш катта савобли амаллардан ҳисобланади.

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин деган ниятда «Адолат» СДПдан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатиша Айимбетова ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айша Абдреймова ҳамда бир қатор партия фаоллари Нукус шаҳридаги “Ақ отаў” ва “Тунғыш қоныс” МФЙларидаги 10дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиб, байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.

Бундан ташқари депутатларимиз ушбу худуд аҳолиси учун байрам сумалагини ташкил қилиб, янги йил қут-баракали келишини, халқимиз саломат бўлишини сўраб дуолар қилди. Сумалакнинг пиширилиши эса ушбу маҳалла аҳолисининг қалбига чинакам байрам кайфиятини улашди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+