Саховатли “Адолат”чилар болажонлар билан

26.12.2023 09:12:38

Янги йилни ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар яхши кўради. Байрам арафасида совға кутмайдиган боланинг ўзи йўқ.
“Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши фаоллари ана шундай эзгу мақсад билан Хўжаобод туманидаги Кўзи ожиз болалар уйига ташриф буюрдилар. Сафдошларимиз ўз олдиларига “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси доирасида кўнгли ярим болаларга қувонч улашишни мақсад қилган.

Жанона Раҳимова, “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:

-Сафимиздаги “Ёш адолатчилар” томонидан байрам дастури тайёрланди. Бу ерда тарбияланувчилар учун совғалар улашилди. Болажонларнинг қувончини сўз билан ифодалаш қийин. Уларга қўшилиб шеър айтиш, рақсга тушишдан ўзимиз ҳам завқ олдик.

Тадбир ташкилотчилари МФЙларда бўлиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ҳам кириб бориб, ҳолидан хабар олинди.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+