Саховатли депутат ҳиммати қадрланди

25.01.2021 17:01:57

Эркин Тўхтаевни Қашқадарё вилоятида тадбиркор сифатида кўпчилик яхши  танийди. Кейинги йилларда унинг нафақат вилоятда, балки республикамизда ҳам  қурилиш ва ободончилик ишларига қўшаётган улкан  ҳиссаси алоҳида эътироф этиляпти. У шу кеча-кундузда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сифатида ҳам партиявий-ташкилий ишларни жонлантириш, ташвиқотни замон талаби даражасида олиб боришда ҳам фидоийлик кўрсатмоқда. Дарвоқе, у биргина ўтган йили Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга ўз ҳисобидан қарийб бир миллиард сўмга яқин мурувват ёрдамлари кўрсатди.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ажойиб замондошимиз, юртпарвар  инсон Эркин Тўхтаевнинг сиёсий кучнинг ривожланиши ва равнақ топиши йўлидаги самарали меҳнатлари эътироф этилиб,  партиянинг 25 йиллик эсдалик нишони билан тақдирланди.

Абдулализ АБДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат”

СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+