Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар ўқувларига старт берилди

26.08.2021 12:08:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Учкўприк туман Кенгаши раиси Одина Ҳакимова томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар иштирокида тадбири ўтказилди. Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш, хотин-қизларнинг сайловда фаол иштирокини таъминлаш, сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда Учкўприк туман ИИБ бошлиғи, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ёқутхон Муҳаммедова иштирок этиб, сайлов қонунчилиги бўйича маъруза қилди.

-Сиёсий жараёнларда хотин-қизларнинг иштироки жуда муҳимдир, – дейди туман Кенгаши раиси О.Ҳакимова. –  Айниқса, сайловда   фаоллиги зарур.  Гоҳида турли юмушлардан ортмай, ўз ҳуқуқларига, конституцион бурчига бефарқ бўлиб қоладилар. Уларнинг овози аҳамиятга эга. Жамиятнинг аъзоси сифатида ўз муносабатларини билдиришлари лозим.

Тадбир “Янгибоғ” ва “Хасанқора” МФЙларида ҳам бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+