Сайловчилар билан очиқ мулоқот

22.10.2021 16:10:33

 

Нарпай туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Муҳиба Бобобекова нарпайлик сайловчилар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда партиянинг вилоят ва туман кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, хотин-қизлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил М.Бобобекова иштирокчиларни Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан яқиндан таништириб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар сайловолди дастурдаги устувор йўналишлар ҳамда унда илгари сурилган ғоялар мамлакатимизни ҳар соҳада ривожлантириш, халқимиз учун янада обод ва фаровон турмуш шароитини яратиш йўлида хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

 

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+