Сайловчилар дастур билан танишишда давом этмоқдалар

18.10.2021 16:10:33

“Адолат” СДП Шайхонтохур туман Кенгаши томонидан Миллий матбуот марказида навбатдаги сайловолди учрашуви ташкил этилди. Партиядан Президентликка номзод қилиб кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимовнинг Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича ишончли вакили Садриддин Туробжонов ушбу учрашувда сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурини батафсил таништирди.

         Учрашувда партия фаоллари, депутатлар билан биргаликда, Тошкент Шарқшунослик институти талабалари, туман ахолиси иштирок этди.

Наима ШУКУРОВА, сайловчи:

  • Ўзбекистонимизда демократик ислоҳотлар кундан-кунга ривож топиб бормоқда. Бунинг исботини бу йилги Президент сайлови мисолида ҳам кўришимиз мумкин. “Адолат” СДПнинг бугунги тадбири ва унда айтилган ғоялар менга жуда маъқул бўлди. Унда халқ учун аҳамиятли ғоялар жуда кўп экан.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+