Сайловчилар табиий газ ва электр энергияси таъминотидан шикоят қилди

03.12.2020 19:12:16

Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқотни самарали олиб бориш мақсадида ҳар қайси вилоятдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар вақти-вақти билан аҳоли билан мулоқот уюштириб, жойларда сектор раҳбарлари фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса бериши лозимлигини таъкидлаган эди.

Шунга асосан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Дилшод Ҳамзаев сайловчилар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ғузор туманида бўлди. Тумандаги “Янгикент”, “Истиқлол” ва бошқа маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувда одамлар табиий газ ва электр энергияси таъминотида узилишлар бўлаётганидан шикоят қилишди. Шунингдек, партиядошимиз туман ҳокимлигида ҳам арз билан ташриф буюрган фуқароларни қабул қилди. Уларнинг дардларини тинглади. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида аҳоли талабидан билдирилган муаммолар, таклифлар юзасидан маъруза қилди. Маҳалла фуқароларининг табиий газ, тоза ичимлик суви, йўллардаги носозликларни бартараф этиш борасидаги шикоятларини 2021 йилнинг 1-чорагида ҳал этиш юзасидан Дилшод Ҳамзаев сессияда иштирок этган мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.

Шодмон ЭШБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят

Кенгаши туманлараро ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+