Сайловчилар талаби қондирилди

27.07.2021 13:07:22

Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгашига 10-Намуна сайлов округидан сайланган депутат Равшанбек Алимов сайловчиларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратяпти. Шу сабаб фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан ўз вакилларига чиқмоқда.

Жумладан, М.Мирзакаримов кўчасида яшовчилар йўлларнинг носозлигидан қийналаётганди. Айни шу масалада қилинган мурожаат депутат томонидан назоратга олинди. Тумандаги масъул ташкилотларга чиқди.

Депутат аралашуви ижобий натижа берди. Кўп йиллик муаммо ечимини топди, йўллар тўла асфальтланди. Ҳозирда йўл четларига лоток ётқизиш ишлари олиб бориляпти. Асосийси, сайловчилар талаби қондирилди.

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+