Сайловчилар талаби қондирилди

31.05.2022 14:05:44

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилшод Ҳамзаевнинг Ғузор тумани сайловчилари билан учрашувлари фойдали мулоқотларга бой бўлди. Депутат тумандаги 10 га яқин маҳаллаларда бўлиб,  халқ фаровонлиги йўлида қилинаётган эзгу ишлар ва одамларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқди. Депутат Янгикент маҳалласида яшовчи Дилшода Исломова билан мулоқот ўтказди.

қарши1_1

Очиқ мулоқот жараёнида Дилшода Исломова тадбиркорлик борасида қилаётган ишлари, ютуқлари ҳақида депутатга сўзлаб берди. Шунингдек, фуқаро тикув цехини кенгайтириш учун ер ола олмаётганидан ва кредет  ажратишда муаммоларга дуч келаётганидан шикоят қилди. Дилшода Исломованинг мурожаати асосида депутат туман ҳокими ёрдамчиси Ҳабиб Абдуллаев иштирокида камчиликни бартараф этди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва уйда ўтирган хотин- қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув цехини кенгайтириш ва кредит ажратиш масаласидаги муаммо шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.

қарши2_4

Апарди маҳалласида яшовчи тадбиркор  Жалолиддин Қурбонов депутат билан мулоқот жараёнида эшик ва ромлар ясайдиган ҳунармандчилик устахонасини кенгайтириш ва ўзи истиқомат қилаётган хонадони олдида маиший хизмат шахобчаларини очиб аҳолига хизмат кўрсатишини билдирди. Бироқ устахонани кенгайтириш учун жой ва хизмат шахобчалари очиш учун кредит олишда қийинчиликлар юзага келаётганлигини маълум қилди. Депутат ташаббуси билан бу муаммо ҳам маҳалладаги ёшлар етакчиси Шахзод Хуррамов ва МФЙ раиси Аброр Эргашевлар ҳамкорлигида ўз ечимини топди.

 Шодмон Эшбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси.

Уюштирди: Комил Сахатов. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+