Сайловчиларнинг муаммолари тингланди

22.02.2022 14:02:42

"Адолат" СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифалар халқ манфаати ва фаровон турмушига қаратилганлиги билан аҳамиятли. Белгиланган вазифаларни ситқидилдан амалга ошириш истаги партия фаолларини ўз ишига  масъулият билан ёндашишга ундайди.

Ана шундай халққа кўмаклишиш йўлида астойдил енг шимарган «Адолат» СДПдан сайланган  Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши депутати Алмагул  Оразбаева ўз сайланган "Озодлик" сайлов округида бўлиб, темир дафтар ва аёллар дафтаридаги ижтимоий ҳимояга мухтож фуқораларининг муаммоларини ўрганди ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди. Фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларга кўра асосан ёрдам пули олиш, иш ўрни ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Учрашув чоғида бугунги кунда давлатимиз томонидан инсон қадри учун тамойили асосида кўрсатилаётган ғамхўрликни ҳар бир оила айниқса, хотин-қизлар ва ёшларимиз ўз ижтимоий ҳаётида сезиши лозим. Шундагина маҳаллада ташкил этилган  тадбиркорлар нафақат ўз оиласини балки, кун келиб атрофидаги ахолини ҳам иш билан таъминлашга қодир бўлади. Шундай экан ўз навбатида, биз ҳам мазкур муаммлоларга ўз вақтида алоҳида эътибор қаратишимиз ва  масъул ижрочиларга борини борича етказишимиз керак  ̶  дея таъкидлади депутат Алмагул  Оразбаева.

 

Мавлуда ЕМБЕРГЕНОВА,

"Адолат" СДП Қўнғирот тумани Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+