Сайловолди дастурдаги йўналишлар таҳлил этилди

19.10.2021 15:10:12

Қўқонлик  сайловчилар билан учрашувда “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев учрашув иштирокчиларига номзоднинг сайловолди дастурида кўзда тутилган 10 та йўналишдаги муҳим жиҳатлар батафсил тушунтирилди.

“Аёл – муқаддас, оила – жамият асоси” йўналишида  ижтимоий адолатни қарор топтиришда  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларига, ногиронлиги бўлган аёлларга  ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳусусида  тўлақонли маълумот берилди.

 Албатта,  хотин-қизлар томонидан уларнинг манфаатларига хизмат қилувчи таклиф ва ташаббуслар  илиқ кутиб олинди.

 Данғаралик сайловчилар билан бўлган учрашув ҳам самимий руҳда ўтди. Ишончли вакил номзоднинг ўз олдига қўйган мақсадлари, аҳолининг барча қатламлари учун мақбул бўлган ва жамиятда мавжуд кўплаб муаммоларга адолатли ечим бўла оладиган таклифларини куюнчаклик билан тушунтирди.  Номзоднинг турли соҳаларга муносабати,  фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб масалалар эътиборга олинганлигига урғу берди.

–  “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури менга маъқул келди, – дейди  Жаҳонгир Юлдошев.  –  Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб таклифлар берилган.

 

  “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+