Сайловолди дастурига таклифлар

09.01.2024 13:01:08

Самарқанд вилоятидаги Пастдарғом туман, “Синчи” маҳалласида жойлашган 70-сонли умумтаълим ўрта мактаб биносида Ўзбекистон “Aдолат” социал демократик партиясининг Сайловолди дастурини тайёрлаш бўйича сайловолди дастурини шакллантириш юзасидан маънавий-маърифий, тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳалла фаоллари ва диний масалалар бўйича вакиллар иштирок этишди.


Тарғибот тадбирида асосан, жиноятчилик, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ёшларнинг турли иллатлар ва ёт ғоялар таъсирига берилиши сингари салбий ҳолатларнинг олди олишга қаратилган муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган кўплаб таклифлар кўриб чиқилди. Тадбир сўнггида берилган таклифлар маъсуллар томонидан ёзиб олинди.

Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон “Aдолат” СДП
Самарқанд вилоят, Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+