“Сайрам” ва “Бўз” маҳаллалари еттилиги билан йиғилиш

29.02.2024 14:02:17

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати Ш. Шомахмудов иштирокида округдаги “Сайрам” ва “Бўз” маҳаллалари еттилиги билан йиғилиш ўтказилди.

Ш. Шомахмудов томонидан маҳаллалар еттилигига “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонидан келиб чиқиб, “Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларининг самарали ижросини ташкил этиш механизмлари муҳокама қилиниб, унда еттилик фаолияти ва маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда бошқа бир қатор масалаларнинг ижросини самарали таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+