Салоҳияти юқори устозлар - сифатли таълим гарови

07.01.2023 15:01:46

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Бағдод туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан учрашиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти юзасидан суҳбатлашди.

Бағдод тумани аввалдан ўзининг кўп сонли зиёлилари, битирувчиларининг олий ўқув юртларига киришидаги юқори кўрсаткичи билан ажралиб туради. Бу ерда машҳур инсонлар, илғор фикрли муаллимлар кўп. Устозлар билан суҳбат чоғида таълим тизимидаги ислоҳотлар, кўплаб шароитлар яратилиши билан бирга, сифатли таълимга эътиборнинг ортиб бораётгани ва бу ўз ўрнида устозлардан тинимсиз изланиш ва ўз устида ишлашни талаб этиши хусусида сўз юритилди. Янги дарсликлар, ўқув дастурлари, методик қўлланмалар юзасидан таклифлар билдирилди.

- Билимли, салоҳиятли ёшлар бизнинг эртамиз, Ватанимиз таянчидирлар. Уларнинг замон талабидан келиб чиқиб, илғор технологиялардан унумли фойдаланиши, улуғ математиклар, кимёгарлар, илм-фаннинг етук кишилари бўлиши  мактаб давридаги таълимнинг асосига қурилади. Шунинг учун юртбошимиз ҳар бир чиқишларида, жумладан, Мурожаатномада ҳам таълимга алоҳида урғу бериб, ташаббус ва таклифларини илгари сурмоқдалар, – дейди депутат.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+