Саломатлик йўлида яна бир қадам

07.06.2022 10:06:12

«Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда партия сафидаги тиббиёт ходимлар томонидан маҳаллаларда «Соғлом турмуш саломатлик асоси» мавзусида акцияси ўтказилди.

Барнохон Бозорова, «Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:

-МФЙ билан ҳамкорликда ташкил этилган акция доирасида маҳалла гузарларида суҳбатлар ўтказиш билан бирга 80 дан ортиқ хонадонларга кириб борилди. Кекса ёшдагилар тиббий кўрикдан ўтказилди, 14 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланиб, даволанишга тавсия этилди. Тиббиётчи сафдошларимизнинг бу ҳаракатидан аҳоли хурсанд.

«Адолатчилар»нинг саломатлик йўлида қўйган қадами давом этмоқда. Энг фаол акция иштирокчилари «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+