Самарқанд вилоятида XII Пленум бўлиб ўтди

25.01.2024 17:01:03

   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг XII Пленуми бўлиб ўтди.
   Унда партия Самарқанд вилоят Кенгаши раиси - Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович, партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди.


   Йиғилиш кун тартибидан бешта масала ўрин олган бўлиб, асосан 2023 йил сарҳисоби келгуси фаолият режалари ҳамда ҳудудий Кенгаш раислари, депутатлар фаолиятлари юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Жумладан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2024 йилдаги вазифалари юзасидан маърузалар ҳам тингланди.

Пленумда янги таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинди

   Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Адолат СДП Пастдарғом туман депутатлик гуруҳи раҳбари - Феруз Тўраев сўзга чиқиб, ҳудудий Кенгаш раисларини 2024 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловда ўз ҳудудларидаги депутатларини фаолликка чақиришларини ҳамда келгусида янада фаол бўлишларига чорлади.


   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси ва вилоят ходимлари 2023 йилги фаолиятлари юзасидан қисқа ҳисобот бериб, йил давомида фаол бўлган туман раислари ва депутатларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


   Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси - Дилнур Аъзамов ҳам олдимиздаги муҳим жараёнлар, яъни 2024 йилги сайловлар йилида партиямизни сайлов компанияси жараёнларида юқори натижаларни қўлга киритиш бўйича ўзининг таклиф мулоҳазаларини киритди.

    Шундан сўнг, Самарқанд вилоят Кенгашининг уч нафар туман Кенгашларига янги раислар лавозимига тасдиқланди. Пленум йиғилиши сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан, қарорлар қабул қилинди ва сўзга чиққанлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланди.
    Пленумда Самарқанд вилояти депутатлари ҳамда туман Кенгашлари раисларига Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+