Самарқандда пленумлар бўлиб ўтмоқда

02.02.2024 11:02:40

   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тайлоқ туман Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.
   Пленумда партия фаоллари, Тайлоқ туман Кенгаши депутатлари, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати - Дилафрўз Улуғбоева ва Кенгаш аъзолари иштирок этишди. Пленумни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши раиси - Нилуфар Акрамова олиб борди.
   Пленумда биринчи кун тартиби партиянинг ўтган 2023 йилдаги ҳисоботи эшитилди. Шундан сўнг 2024 йилда партия олдига қўйилган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала Кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Партиянинг вилоят Кенгаши депутати - Дилафрўз Улуғбоева, туман Кенгаши депутати - Абдулла Қобиловлар сўзга чиқиб, фикр мулоҳазаларини билдиришди.


   Иштихон тумани 67-умумий ўрта таълим мактабида ҳам Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси Иштихон туман Кенгашининг ХII пленуми бўлиб ўтди. Пленумни Ўзбекистон “Aдолат” социал демократик партияси Иштихон туман Кенгаши раиси Муталлиб Рахимов очиб берди. Йиғилиш давомида Ҳалқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Пленумда ўтган 2023 йил сарҳисоби ва жорий йилда қилиниши керак бўлган устувор вазифалар тўғрисида келишиб олинди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ургут туман Кенгашининг навбатдаги XII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия “Адолат” социал-демократик партияси Ургут туман Кенгаши раиси - Абдурахмонова Замира Ҳамроқуловна, партиянинг туман Кенгаши бошланғич партия ташкилоти раислари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этдилар. Ургут туман Кенгаши пленум кун тартибидан бешта масала ўрин олган бўлиб, асосан 2023 йил сарҳисоби келгуси фаолият режалари ҳамда ҳудудий бошланғич партия ташкилоти раислари, депутатлар фаолиятлари юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2024 йилдаги вазифалари юзасидан маърузалар ҳам тингланди.
   Пленумлар якунида жорий 2024 - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Гулнафиса Абдимуродова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+